“MATERIAL DESIGN AND USING INNOVATION TECHNOLOGIES IN THE LESSONS” мавзусидаги илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1875-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги “Таълим муассасаларида чет тилларни ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 610-сонли қарорида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, таълим тизимида кенг ислоҳотларни амалга ошириш орқали таълим тарбия сифатини ошириш, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари педагог кадрларини хорижий тилларни ўқитишда замонавий ахборот коммуникация воситаларидан фойдаланиш учун тегишли шароитлар яратиш, уларда интерфаол таълим услубларини ўқув жараёнига жорий этиш кўникмаларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, ушбу услубларни қўллаш бўйича тўпланган илғор тажрибаларини оммалаштириш юзасидан жорий йилнинг 7 январ куни НДКИ “Ўзбек ва чет тиллари” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва “Хорижий тиллар” кафедраси ўқитувчилари билан ҳамкорликда “MATERIAL DESIGN AND USING INNOVATION TECHNOLOGIES IN THE LESSONS” мавзусидаги илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.


