A+
A-



» » » » Ёшларни рағбатлантириш орқали чет тилини ўганишга бўлган қизиқишини ошириш

Ёшларни рағбатлантириш орқали чет тилини ўганишга бўлган қизиқишини ошириш

“Хорижий тиллар” кафедраси ўқитувчилари томонидан шунингдек замонавий дидактик воситалар ва тестлар тўпламлари ҳам яратилди.Олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ҳам бир қанча семинарлар ўтказилиб келинмоқда. Жорий йилнинг 2021 йил 29 январь куни НДКИ академик лицейида “Ёшларни рағбатлантириш орқали чет тилини ўганишга бўлган қизиқишини ошириш” мавзусида лицей “Хорижий тиллар” кафедраси ва НДПИ “Факультетлараро чет тиллар” кафедраси ўкитувчилари иштирокида семинар ташкил этилди. Семинар давомида НДПИ ўқитувчилари З.Жўраева, Г.Ҳасанова, З.Пўлатова, Н.Норматова, Н.Жўраева, Н.Тошпўлатовалар, шунингдек академик лицей ўқитувчидаридан Н.Қаҳҳорова, М.Рузимурадова, Ю.Қурбонова, Х.Аҳмедова, К.Якубова, З.Хасановалар ҳам ўз маърузалари ва презентациялари билан фаол иштирок этишди. Чет тиллар факультети ҳамкорлиги доирасида келгусидаги режалар муҳокама килинди.Шундан сўнг олий таълим муассасасидан ташриф буюрган профессор-ўқитувчилар ва академик лицей “Хорижий тиллар” кафедраси ўқитувчилари маъруза ва тақдимотлар қилишдилар.
Инглиз ва немис тили фанлар ўқитувчилари дарслари тахлил қилинганда ўқитувчиларнинг дарсларида янги педогогик технологиялар асосида дарслар ўтказилиб қуйидаги натижаларга эришмоқда.”Хорижий тиллар” кафедрасида ўқув жараёнини сифатли ташкил қилиш учун барча шарт шароитлар яратилган. Лингафон хоналар,компьютер хона ва ўқув хоналарда видео проектор ,шахсий ноутбукларда янги педагогик технологиялар асосида ўқув машғулотлари йўлга қўйилган.
Жорий йилнинг 16 январь куни НДКИ академик лицейида Буюк Британия Консуллик кенгашидан мутахассислар билан биргаликда лицейда инглиз тили фанини махсус фан сифатида ўрганаётган “Хорижий тиллар” йўналишида таҳсил олаётган ўқувчилар билан халқаро IELTS сертификати тест-синовларини ўтказиш таратиби ҳақида семинар тренинг ўтказилди.Ёшларни рағбатлантириш орқали чет тилини ўганишга бўлган қизиқишини ошириш
Муаллиф:info,  Кушилган сана: 29.04.2021,   Кўрилган: 240   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.