A+
A-



Шодиев Мирёқуб Шоди ўғли

Шодиев Мирёқуб Шоди ўғли
Мукофотланмаган. Педогогик стажи 1 йил. 2014 йил сентабр ойидан бошлаб инглиз тили фани ўқитувчиси вазифасида ишлаб келмоқда. 2014 йилда Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университетини Инглиз филология факултетини тугатиб, инглиз тили фани ўқитувчиси мутахассислигини олган.
У доимо ҳалқ манфаати учун ҳалол меҳнат қилиб, ўз жамоаси олдида олқишларга сазовор бўлиб келмоқда.
Шодиев Мирёқуб Шоди ўғли ўз ишига бўлган иштиёқининг баландлиги, меҳнатсеварлиги ва тиришқоқлиги туфайли тез орада литсей жамоаси орасида ҳурмат қозонди. У ўз билими ва ташаббускорлиги билан мустақил Ўзбекистоннинг келажаги бўлган ёшларни ўқитиш, ватанни севиб, юксак маънавиятли кишилар қилиб тарбиялашда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. У ўқувчиларни орзусини руёбга чиқариш мақсадида иқтидорли ўқувчилар учун Б1 даражасига мўлжалланган услубий қўлланма яратиб, дарс жараёнига татбиқ этди.
Шодиев Мирёқубжон Шоди ўғли 2014-2015 ўқув йили июн ойида ўқитувчилар учун устама ҳақ белгилаш (Б1) сертификатини қўлга киритди.
Хорижий тилларни ривожлантиришга қаратилган семинар-тренингларда иштирок этиб билим ва кўникмаларини ошириб келмоқда.
У 2014-2015 ўқув йилидан 1 ”Р” -14 гуруҳ раҳбарлигида ишлаб келмоқда.Ўқувчилар бандлиги 3 та мутахассислик фанларидан 90 % таъминланган.Гуруҳ ўқувчилари илғор ва фаол тарзда ўқиб келмоқда.
Шодиев Мирёқуб Шоди ўғли академик литсейда таълим-тарбия соҳасида ўзининг педагогик маҳорати билан устоз мураббийлик қилиб, янги инноватсион педагогик технология асосида дарслар ташкил этиб, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга жиддий эътиборини қаратади.
Шодиев Мирёқуб Шоди ўғли литсейда жамоат ишларини ташкил этишда фаол иштирок этиб келмоқда.
Педагог Шодиев Мирёқуб ҳар бир ишда ташаббускор, журъатли, тўғри сўз, маънавий этук ва ғамхўр устоз.
НДКИ ҳузуридаги 2-сонли академик литсей маъмурияти Шодиев Мирёқуб Шоди ўғли 2014-2015 ўқув йилида ўзининг юксак фазилати билан жамоа ўртасида шахсий намуна кўрсата олган, ўқувчиларни инсонпарварлик ва юксак аҳлоқийлик рўхида тарбиялашда қўшган хиссаси учун ҳамда кўп йиллик самарали меҳнатлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки билан юртимиз равнақи ва тарақиётига самарали хисса қўшишига ишонч билдиради.
Муаллиф:info,  Кушилган сана: 23.12.2015,   Кўрилган: 828   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.