A+
A-



» » » » Аждодларимизнинг муқаддас хотираси ёшлар учун ибратдир.

Аждодларимизнинг муқаддас хотираси ёшлар учун ибратдир.

Қатағонларни хотирлаш ва эъзозлаш, халқ озодлиги йўлида қурбон бўлган аждодларимизнинг порлоқ хотирасини тиклаш мақсадида 2002 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И. А. Каримов ташаббуси билан “қатағон қурбонлари хотираси” музейи очилди. “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи “Шаҳидлар хотираси” майдонининг марказида жойлашган бўлиб, майдонга янада кўрк ва файз бағишлаб турибди. Музей зали ёруғ ва шинам. Зал марказида “Изтироб ҳайкали” ўрнатилган. Унда фарзандини кутаётган ота-она, ўз ёрини соғинган аёл, ота меҳрига тўймаган бола тасвирланган. Деворларга музейни бўлимларга ажратувчи, мавзуларга оид, ўша даврларга хос лавҳа – суратлар осилган. Музей 7 бўлимдан иборат. 1. XIX аср ўрталари ва охирлари. 2. 20-йиллардаги қатағон. 3. “қулоқ”лаштириш даври. 4. 30-йиллардаги қатағон. 5. 40-50-йиллардаги қатағон. 6. 80-йиллардаги қатағон. 7. Мустақиллик йилларида қатағонларни хотирлаш ва эъзозлаш. Ҳар бир бўлимда шу даврга оид ҳужжатлар, маҳфий қоғозлар, расмлар, давр лавҳалари ва экспонатлар бор.
2018 йил 22 декабрда Навоий вилояти Навоий давлат педагогика институтида “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ташкил этилган. Навоий давлат кончилик институти академик лицейи “Хорижий тиллар” кафедраси рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси “Хорижий тиллар” кафедраси мудири Мукаддас Рамазановна Рузимурадова 2021 йил 30 апрель куни раҳбарлик қилаётган 1-Ф-20 гуруҳи ўқувчилари билан “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига саёхат уюштирдилар.Музей ходими Қурбонова Каромат ўқувчиларни музей ташкил этилиши жараёни ва барча экспонатлар ҳақида тўлиқ маълумотлар берди.Ўқувчилар ушбу саёхатдан катта таассуротлар билан қайтдилар.
Аждодларимизнинг муқаддас хотираси ёшлар учун ибратдир.
Аждодларимизнинг муқаддас хотираси ёшлар учун ибратдир.
Аждодларимизнинг муқаддас хотираси ёшлар учун ибратдир.
Аждодларимизнинг муқаддас хотираси ёшлар учун ибратдир.
Муаллиф:info,  Кушилган сана: 30.04.2021,   Кўрилган: 7   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.