A+
A-



» » Жонажон Ўзбекистон, мангу бўл омон!

Жонажон Ўзбекистон, мангу бўл омон!

Тадбирга Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шойим Шерназар, Навоий ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, “Шуҳрат” медали соҳибаси, шоира Ҳулкар Ғаффорова, “Маънавият кўзгуси” газетаси мухбири Умида Раҳимова ҳамда вилоятимизда ижод қилиб келаётган ижодкор ўқувчилар ташриф буюришди.
Тадбирни академик лицейнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари Минглиева Гулчеҳра Маҳмудовна очиб берди. Шундан сўнг меҳмонлар бир-бир сўз олиб, ўзларининг ижод намуналаридан ўқиб беришди. Болалик хотиралари, ижод оламига кириб келиши, устозлар сабоғи, улуғлар давраси кечган онлари ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашишди.
Тадбир ташриф буюрган меҳмонлар ва Навоий давлат кончилик институти академик лицейининг “Ёш ижодкорлар ва нотиқлар” тўгараги аъзолари ўртасида мушоирага айланиб кетди. Ватанни улуғловчи куй ва қўшиқлар янгради. Тадбир чин маънода Ватаннинг муқаддаслигини, адабиётнинг атомдан кучлилигини ҳис қилган ҳар бир инсон учун катта тантана, адабиёт байрамибўлди.
Муаллиф:info,  Кушилган сана: 30.04.2021,   Кўрилган: 11   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.